"Roshen” судга берилди. Даъвогар Россия компанияси

ДУНЁ 29.05.2020, 12:03
"Roshen”  судга берилди.  Даъвогар Россия  компанияси

Россиянинг  “Рон Фронт” компанияси Украинанинг  машҳур қандолат  корпорацияси   “Roshen”ни судга берди. Бунга  “Roshen” конфетлари қадоғига  мойчечак расми туширилгани  сабаб бўлган.  Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" хабар бермоқда. 

Европа Иттифоқи судининг электрон хужжатлари маълумотларига кўра , "Рот Фронт"  компанияси  “Roshen”га    мойчечак  расмидан фойдаланишни тақиқламоқчи. Шу  тариқа   истеъмолчиларни  чалкаштиришга  йўқ  қўймаслик кўзда  тутилмоқда.  

Россия компанияси 2017 йилда ҳам шунга ўхшаш даъво аризаси билан  судда ғалаба қозонган бўлсада, аммо 2018 йилда суд қарори бекор қилинади.

Маълумот  ўрнида,   “Roshen” Шарқий  Европадаги  энг  йирик  қандолат ишлаб чиқарувчиларидан  ҳисобланади.  Бугунги  кунда  корпорациянинг  Украина,  Россия,  Литва  ва  Венгрияда заводлари  фаолият кўрсатмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1