1

Навоийда уч ойлик боласини 2 хоналик уйга алмаштираётган аёл қўлга тушди

ЖИНОЯТ 29.05.2020, 12:32
Навоийда уч ойлик боласини 2 хоналик уйга алмаштираётган аёл қўлга тушди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 2020 йилнинг 23 май куни соат 17:30 да Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида фуқаро З.У., (аёл) уч ойлик фарзандини 25.000 АҚШ доллари қийматига тенг бўлган, Навоий шаҳри ҳудудидаги икки хонали хонадонга алмаштиришга келишиб олган.

Шу мақсадда М.Ғ., билан Кармана тумани ҳудудида жойлашган “Қосимшайх” жоме масжиди биноси олдида кўришади ва М.Ғ. дан Навоий шаҳар Навоий кўчасида жойлашган хонадоннинг кадастр ҳужжатларини олиб, болакайни унга бераётган вақтида ушланиб, ундан икки хонали хонадонга тегишли бўлган кадастр ҳужжатлари ашёвий далил тариқасида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Дастлабки тергов жараёнида З.У., гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳуқуқлари адвокат иштирокида тушунтирилган, бироқ гумонланувчи ҳимоячи хизматидан воз кечишини маълум қилган ва сўроқ қилинган.

“Мазкур жиноят иши Тергов департаменти раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинди, жиноят иши якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1