Америкалик олим Майкл Грегер дунёга жонивордан инсонга юқувчи янги хавфли вирус — зоонозалар хавф солаётганини айтди. Бу ҳақда Лента.ру хабар берди.
Грегерга кўра, H5N1 вирусининг янги ташувчиси оддий товуқ ҳисобланади. Товуқлар ностерил фабрика шароитларида етиштирилаётгани сабабли инсон организми вирусга чалинувчан бўлиб бормоқда.
Грегер товуқларни улкан фабрикаларда эмас, балки уй шароитида ва янги эпидемияга йўл қўймаслик учун оз миқдорда етиштириш кераклигини таъкидлади. Олимнинг айтишича, кўршапалаклар COVID-19 ташувчиси бўлган, бу вирус инсонга Осиё мамлакатларида гўшти тансиқ таом ҳисобланувчи тангали чумолихўрдан юққан.
Юқумли касалликлар бўйича эксперт профессор Майкл Остерхольмнинг айтишича, «тухумдан чиққан ҳар битта жўжа вирус учун янги касаллик манбаидир, шунинг учун Хитойдаги барча товуқларни йўқ қилиш керак».
Қайд этилишича, сил ва қизамиқ эчкилардан, чечак туялардан, кўкйўтал чўчқалардан, қорин тифи товуқлардан келиб чиққан. Бундай зоонозалар инсонга касал жониворнинг гўшти орқали юқади. Бу вируслар хавфсиз бўлади, аммо улар мутациялашиши ва инсон иммун тизимини заифлаштириб, ўлимга олиб келиши мумкин.