АсосийЖАМИЯТ

Шофирконда карантин чоралари кучайтирилди (фото)

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида коронавирус инфекциясини юқтирган фуқаролар сони ортг...

'Шофирконда карантин чоралари кучайтирилди (фото)'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида коронавирус инфекциясини юқтирган фуқаролар сони ортгани ва улар ҳайдовчилардан бу вирусни юқтиргани тахмин қилинаётгани ҳақида сайтимизда аввалроқ хабар берилган эди

 Ушбу туманда хавфли инфекция тарқалиши хавфи кучайганлиги бугунги кунда эҳтиёт чораларини кўришни тақозо этмоқда. Шу боисдан ҳозирда туманда карантин эҳтиёт чоралари вақтинча кучайтирилган. Бу билан туман аҳолисининг касалликка чалиниш хавфидан кўпроқ ҳимоя қилиш назарга тутилган, деб хабар берди Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хусусан, айни пайтда “Тезгузар”, “Калон”, “Доригар”, “Саволик” ва “Регион” қишлоқлари ҳамда Х.Ориф МФЙ М.Ашрафий кўчасига кириш-чиқиш йўллари ҳамда умумий вазият тўлиқ назоратга олингани айтилмоқда.

28-30 май кунлари давомида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан карантинга олинган ҳудудларда зарарсизлантирувчи эритма пурковчи 4 та 600 литр ҳажмли ОДН трактори ва ИИБнинг 1 дона махсус “Водомёт” машинаси ёрдамида 1365 та хонадонда зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 30 май куни ФВВнинг Шофиркон туман бўлими томонидан карантинга олинган ҳудудларда 4 та хизмат машиналари орқали 27 минг 500 литр ҳажмдаги гиппохлорид эритмаси сепилиб, дизенфекция ишлари амалга оширилган.

“COVID-I9" вируси аниқланган фуқаролар билан мулоқотда бўлган 268 нафар (80 та хонадон) шахслар жорий йилнинг 23-30 май кунлари уй карантинига олинди ҳамда ушбу хонадонлар 15 нафар ИИБ ва 11 нафар Миллий Гвардия ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан қўриқланмоқда.

Шунингдек, 30 май куни Шофиркон туман ҳокимлиги томонидан карантинга олинган Вобкент, Ғиждувон ва Пешкў туманлари билан чегара худудларидан ҳамда туман марказига кирувчи йўлларда ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларини дизенфекция қилувчи дизбардёрлар ўрнатилган.

Шу билан бирга, карантин ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга 6 тонна тоза ичимлик суви, 570 дона антисептик восита, 2300 дона ниқоблар етказиб берилган. Карантин ҳудудида хизмат олиб борувчи ходимлар ҳам антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган.     

Ҳозирги кунда туман марказидаги "Комета", "Стар Маркет" ҳамда "Қалмақон", "Бобоҳайдар", "Х.Ориф" ва "Тезгузар" МФЙдаги шунга ўхшаш кичик озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича туман Штаби аъзоларига “COVID-19" итнфекциясини юқтирган ва ҳозирда касалхонада даволанаётган фуқаролар билан видеоконференцалоқа тизимида суҳбатлар ўтказиш, улар билан мулоқотга киришган фуқароларни аниқлаш ҳақида кўрсатмалар берилган. Ҳозирда бу борада ҳам тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шу ўринда ҳокимлик  барча фуқаролардан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари сўрайди.

    Бошқа янгиликлар