my5
all

Англияда карантин чекловларини бекор қилишга ҳали эрта эканлиги айтилмоқда

ДУНЁ 31.05.2020, 16:38
329
Англияда карантин чекловларини бекор қилишга ҳали эрта эканлиги айтилмоқда

Англияда 1 июндан бошлаб карантин чекловлари аста секин юмшатила бошланади. Унга кўра, одамларнинг олти кишидан кўп тўпланмаслиги шарти қўйилади. Бу ҳақда манбалар асосида Таржумон.уз хабар берди.

 Бундан ташқари бошланғич мактабларнинг очилишига рухсат берилади. Ҳукуматнинг маълум қилишича, “текширув ва вирус занжирини кузатиш” режими коронавирус тарқалишини тўхтатади ва мамлакатнинг нормал ҳаётга қайтишига ёрдам беради.

Аммо, Британиянинг фавқулодда ҳолатларда илмий маслаҳат бериш гуруҳи раҳбари Жереми Фаррар ва унинг ҳамкасби Жон Эдмундс Англияда коронавирус жуда тез тарқалаётганини ва чекловларни бекор қилишга ҳали эрта эканлигини айтишган.

“Касалликда гумонланувчиларни текшириш,вирус занжирини топиш,изоляция қилиш тизими йўлга қўйислиҳи ва у тўлиқ ишлаши керак.Бу тизим натижали бўлиши,касалланганлар сони кам бўлиши таъминланиши ҳамда у ишончли бўлиши керак” деб ёзган Фаррар твиттерда.

“Биз таваккал қиляпмиз. Бизда коронавирус билан касалланганлар ва у билан боғлиқ ўлимлар Европанинг бошқа мамлакатларидан сезиларли даражада юқори. Лекин, ҳукумат очиқчасига бу ҳолатга бардош бера оламиз, дея чекловларни юмшатишга қарор қилди. Бу сиёсий қарор” дейди Жон Эдмундс.

Ҳозиргача Бирлашган Қиролликда 48 мигдан ортиқ одам коронавирус қурбонига айланди. Миллий статистика офиси олиб борган тадқиқотига кўра, Англияда ҳафтасига 54 минг киши коронавирусни юқтириб олмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42