1

АҚШдаги намойишларда Россиянинг қўли борми?

ДУНЁ 01.06.2020, 13:58
АҚШдаги намойишларда Россиянинг қўли борми?

АҚШда афроамерикалик фуқаронинг ўлимидан сўнг бошланган намойишларга Россия сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда собиқ президент Барак Обаманинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сюзан Райс CNNга берган интервьюсида маълум қилди.

«Мамлакатимизда намойишларни тинчликка таяниб ўтказадиган фуқароларимиз бор, улар ҳақиқий масалаларни кўтаради. Шу билан бирга бизда экстремистлар ҳам бор. Улар намойишларни бошқача бир нарсага айлантиришни ният қилади”, - деди Райс.

“Ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, намойишлар вақтидаги талон-тарожликларга, ҳамда намойишларнинг издан чиқишига Россия сабаб бўлиши мумкин”, - қўшимча қилди у.

АҚШ ҳукумати намойишлар вақтида полицияга қаратилган ҳужумларга ички терроризм сифатида қаралишини маълум қилди. Келишмовчиликлар вақтида икки нафар полиция ходими яраланди. Офицерлардан бири вафот этди.

Мавзуга доир: АҚШ полицияси қора танли фуқаросини одамлар кўз олдида ўлдириб қўйди. АҚШ ирқчиликка қарши намойишлар алангасида қолмоқда.

АҚШнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар сабаб комендантлик соати эълон қилинди.

Трамп Оқ уй қаршисида содир бўлган норозилик намойиши вақтида ерости бункерига беркингани маълум бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1