АсосийЖамият

Чилонзорда "милиция" ходимлари ва фуқаролар жанжалига нима сабаб бўлди? (видео)

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқ...

'Чилонзорда "милиция" ходимлари ва фуқаролар жанжалига нима сабаб бўлди? (видео)'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётгани акс этган видео тарқалди. 

Сабаби номаълум бўлган видеолавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

" - Жорий йил 1 июнь эрталаб соат тахминан 04.30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги “Тошкент” савдо мажмуаси ва “Дўстлик” буюм бозорлари ташқарисида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилаётган вақтда, бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилиб, унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз," дейилади хабарда

    Бошқа янгиликлар