my5
all

Зангиотада 21 ёшли йигит 38 ёшли фуқарони белкурак билан уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 02.06.2020, 13:03
782
Зангиотада 21 ёшли йигит 38 ёшли фуқарони белкурак билан уриб ўлдирди

30 май куни соат тахминан 12:00 да Зангиота тумани Бўзсув қўрғони Маданият кўчасида, 38 ёшли Х.Б., 21 ёшли Б.Н. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, кейинчалик Б.Н. уйидаги белкурак билан Х.Б. танасининг юз ва оёқ қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Натижада Х.Б. олган тан жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида Х.Б. хонадонидан, ҳовлини ер қисмидан қон доғларига ўхшаш моддалар, бир дона белкурак, бир дона оқ-кўк рангли қон доғларига ўхшаш моддалар бўлган эркаклар футболкаси олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° дымка
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49