1

Фарғона вилояти ҳокими бу сафар Сўх туманини харитадан ўчириб юбормоқчи. Сўхликлар Ғаниевдан қаттиқ норози бўлишди (видео)

ЖАМИЯТ 02.06.2020, 17:36
Фарғона вилояти ҳокими бу сафар Сўх туманини харитадан ўчириб юбормоқчи. Сўхликлар Ғаниевдан қаттиқ норози бўлишди (видео)

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида 31 май, якшанба сув учун катта жанжал рўй берди. 

 Интернетда томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, чегара симтўсиқларини кўчириб олишга урингани акс этган видеолар тарқалди.  Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ҳукумати томонидан вазият тўлиқ назоратга олинди.  

1 июнь куни эса интернетда Сўх туманида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими томонидан туман аҳолисига таҳдид қилингани ҳақидаги аудио тарқалди.

Унда шундай дейилган:

«Сўхликлар – ношукр одамлар» деган сарлавҳали мақола тайёр турибди газетада. Бугун телевидениедаям кетсинми, Фарғона телевидениесида?

Ношукрчилик қилмасин. Иккинчи масала, Ленбург қишлоғидагилар шундай қилаверса бошқача гап кетади. Жуда яхши биласизлар, қайси қишлоқ жанжалкаш бўлса, биз уни Сўх тумани харитасидан нима қиламиз Фарҳод ака. Сўх тумани харитасидан ўчириб қўямиз. Ҳамма таъминот тўхтайди. Тушунарлими ёки тушунарли эмасми? .

Ҳоким сухликларни катта ташвиш бўлаётганлигини, бунинг учун  74 йигитнинг рўйхати қамаш учун ички ишлар бошлиғи, прокурорда таёр турганлигини айтган. 

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими 2 июнь куни Сўхга бориб, аҳолидан узр сўраган ва тартибсизликда иштирок этганлар жазоланмаслигига ваъда берган.

«Мен ҳарбийларга ҳам, ички ишлар органлари ходимларига ҳам айтаман. Билиб-билмай шўхлик қилган ёшларга тегишмайди.

Мен қоламан, бир-икки оқсоқоллар қолсин, бизнинг ишлашимизга халал берманглар. Мен тирик бўлсам, бир қарич еримни ҳам, бир пақир сувимни ҳам ҳеч кимга бериб қўймайман. Шунинг учун, сизлардан илтимос, ишлашимга халақит қилманглар. Жон укалар, ёшлик қилиб қўйманглар, ҳарбийларнинг ишига ҳам, чегарачиларнинг ишига ҳам, менинг ишимга ҳам халақит қилманглар. Қизишганнинг фойдаси йўқ. Ҳамма масалани ечамиз. Сизлар нотўғри иш қилманглар, биз ўзимиз ҳал қиламиз», деган вилоят ҳокими.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни  Сўх маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашувда сўхлик фаоллар вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг фаолиятидан қаттиқ норозилик билдиришган.

Интернетда тарқалган видеода Бош вазир билан учрашувда сўзга чиққан маҳаллий фаоллардан бири «Сухни шу кунга тушишига Ғаниев айбдор. У нафақат Сухни балки Фарғона вилоятининг душмани» деган. Унинг сўзлари бошқалар томонидан олқишланади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1