1

"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

ЖИНОЯТ 02.06.2020, 19:18
"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан “Avto oltmish oy” МЧЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан очилган жиноят иш тергов жараёнлари ўтган йил октябр ойида  бошланган эди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, сохта тадбиркорлик, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш каби жиноятлар бўйича айблов тўлдирилиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.

“AVTO OLTMISH OY” МЧЖ  бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотлар бўйича 19.344 дан ортиқ шахслар билан шартномалар тузганлиги аниқланган ва ушбу шартномалар жиноят ишига қўшилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жами етказилган моддий зарар 47,7 млрд. сўм эканлиги аниқланиб, шундан 36,8 млрд. сўм ундирилган.

Ҳозирда жиноят ишини айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1