Ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео “қаҳрамони” Тошкент вилояти Санитария -эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Даракчи.узда аввалроқ маълум қилинганди.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.Бу ҳақда СЭО Агентлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Бош врач Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.
Айни пайтда маълум қилинишича, сал аввал қўл остидаги тиббиёт ходимларини оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганбош врач Бахтиёр Болтабоев ҳам бошқа айбни қилиб узр сўраб чиқувчилар қатори ҳаммадан узр сўраб чиқди.






