Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан “вилоятимизни "яшил" ҳудудга айлантириш ўз қўлимизда” шиори остида тарғибот акциясига старт берилди.
Мазкур акция доирасида ҳудудларни ранглар тоифасига ажратган ҳолда қандай имтиёз ва чекловлар белгиланганлиги махсус тайёрланган плакатлар, буклет ва флаерлар орқали аҳолига тақдим этилмоқда.

Тарғиботдан асосий мақсад, фуқароларнинг касалликка қарши курашдаги фаол жамоатчилик позициясини шакллантириш, вилоятни тезроқ “яшил” ҳудудга айлантириш учун қандай чора тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги, фақатгина тегишли органлар эмас балки ҳар бир фуқаро бу ишга масъуллигини жамоатчиликка етказиш.
Йирик савдо мажмуалари, автотранспорт воситалари, дорихоналар, ташкилот маъмурий бинолари кириш эшиклари олдига баннерлар ёпиштирилмоқда. Самарқанд шаҳри ҳудудидаги электрон мониторларда махсус роликлар намойиш этилиши йўлга қўйилмоқда.

Бугуннинг ўзида 80 дан зиёд шу каби тарғибот материаллари орқали ташвиқот ишлари амалга оширилди. Акция давом этмоқда, дейилади вилоят ИИБ МАтбуот котиби тақдим этган маълумотда.






