1

1 августдан импорт тракторлар, енгил автомобилларнинг акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

ЖАМИЯТ 03.06.2020, 22:31
1 августдан импорт тракторлар, енгил автомобилларнинг акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Республикамиз ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг "Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори билан тасдиқланган. Ҳозирда ушбу ҳужжатга ўзгартиш киритилмоқда. 

Маълумотларга кўра, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1