Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унга кўра:
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилмоқда:
Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:
* банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
* фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
* столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
* бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
*ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
* ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;