АсосийЖАМИЯТ

Расман: бугундан "Ўрикзор" бозори яна очилди

Бугун, 4 июнь куни 14 кунлик карантиндан сўнг "Ўрикзор" савдо комплекси ўз фаолиятини бошл...

'Расман: бугундан "Ўрикзор" бозори яна очилди'ning rasmi

Бугун, 4 июнь куни 14 кунлик карантиндан сўнг "Ўрикзор" савдо комплекси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Учтепа ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Келтирилишича, бозор фаолияти карантин тартибларига тўла риоя қилган ҳолатда йўлга қўйилмоқда. Бунда бозорга кирувчилар учун дезинфекция қилувчи 3 та туниель ўрнатилган. Ҳар бир ташриф буюрувчининг тана ҳароратлари ўлчанган ҳолда бозорга киритилади. Харидорлар орасида масофалар сақланади. Шунингдек, махсус пакетлар орқали сотувчи ва харидор ўртасида ҳам тўсиқлар бўлади. 

Маълум қилинишича, ҳозирча "Қурилишшаҳарчаси" савдо комплекси очилмаган.

 

 

    Бошқа янгиликлар