1

Содиқ Сафоев қирғизистонлик ҳамкасби билан суҳбатлашди. Икки томон чегарада рўй берган сўнгги воқеалардан хавотирини билдирди

СИЁСАТ 04.06.2020, 23:56
Содиқ Сафоев қирғизистонлик ҳамкасби билан суҳбатлашди. Икки томон чегарада рўй берган сўнгги воқеалардан хавотирини билдирди

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қирғизистон парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ҳамраиси Содиқ Сафоев 4 июнь куни Қирғизистон Жокорку Кенеши Торағаси ўринбосари (спикери), ушбу Парламентлараро комиссия ҳамраиси М.Бакиров билан видеомулоқот тарзида суҳбатлашди. 

Сенат ахборот хизмати хабар беришича, муллоқотда икки давлат чегарасида юз берган сўнгги воқеалар жиддий хавотир уйғотаётгани тўғрисида сўз юритилди.

Бу вазиятда парламент аъзолари четда турмаслиги лозимлиги қайд этилди. Улар ҳукумат ва ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органлари билан биргаликда бу борада ҳар томонлама кўмаклашиш, чегарадош туманларда барқарор ҳолатни мустаҳкамлаш юзасидан фаол иш олиб бориши лозим.

Шу муносабат билан тез орада Парламентлараро ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш таклиф этилди.

М.Бакиров рўй берган воқеа хусусида парламент дипломатияси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ресурсидан фойдаланиш муҳимлигини қўллаб-қувватлади.

Суҳбат якунида томонлар икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Мавзуга оид:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1