1

Абдулла Арипов сўхликлар билан учрашди. Аҳоли чегара масаласида ўз таклифларини айтди (видео)

ЖАМИЯТ 01.06.2020, 17:18
Абдулла Арипов сўхликлар билан учрашди. Аҳоли чегара масаласида ўз таклифларини айтди (видео)

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида 31 май, якшанба сув учун катта жанжал рўй берди. 

Воқеа юз берган дақиқалардан бошлаб ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео ва хабарлар тарқала бошлади. Ҳодисага шахсан гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли ва келиб чиққан жанжал ҳақида маълумотга эга бўлганлар ушбу тўқнашув чегара ҳудудда жойлашган сув сабаб юзага келганини билдирди. Яъни икки қишлоқ аҳолиси булоқ ўзига тегишли эканини даъво қила бошлаган. Интернетда тарқалган видеоларда томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, чегара симтўсиқларини кўчириб олишга уринганини кўриш мумкин.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари юзага келган вазиятни бартараф этиш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳаллий маъмуриятларининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашганини маълум қилди. Шу куннинг ўзида вазият тўлиқ назоратга олинди.  

Ўзбекистон ҳукумати воқеа жойига етиб борди

1 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов тўқнашув содир бўлган ҳудудга етиб борди. Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Боткен вилоятининг “Чечме-Автодорожный” назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди.

Бош вазир шу куни Қирғизистон билан чегара зонасида жойлашган Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолиси билан ҳам учрашди.

Учрашувда чегара ҳудудидаги яшовчи аҳоли Бош вазирга ўз таклифларини билдиришди. Биринчидан давлат шу жойдаги давлатлар ўртасидаги чегарани аниқ ажратиб қўйиш кераклигини айтишди. Чегара ўрнатилмаганлиги сабаб ҳудуддаги аёллар ва болаларга бир неча бора тажовуз қилинганлиги эслатилди. Бундан ташқари Сух тумани ҳокимлигига  нисбатан аҳолида ишонч йўқлигини, шу боис унинг ўрнига бошқаси тайинлашини сўрашди. Ҳукумат ҳудуддаги сув тақчиллиги масаласини ҳам ҳали қилишини талаб қилишди. 

Маълумот учун: Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Айдаркен шаҳридаги Умумий тиббий амалиёт марказига жами 25 нафар киши ётқизилган. Турли хил тан жароҳатлари олган тўрт нафар фуқаро шифохонада қолган. Шундан икки киши реанимацияда, улар операциядан кейинги аҳволи шифокорлар томонидан оғир деб баҳоланмоқда. Икки киши жарроҳлик бўлимига ётқизилган, аҳволи ўртача оғирликда.

Қолган 21 киши бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг қониқарли ҳолатда амбулатор даволашга юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1