my5
all

Ўзбекистонга Қозоғистондан салқин ҳаво кириб келмоқда: дам олиш кунлари ҳарорат қаерда неча даражагача пасайиб кетиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 05.06.2020, 12:30
2385
Ўзбекистонга Қозоғистондан салқин ҳаво кириб келмоқда: дам олиш кунлари ҳарорат қаерда неча даражагача пасайиб кетиши маълум қилинди

Ўзбекистон Гидрометеоролгия хизмати дам олиш кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати пасайишини маълум қилди.

Келтирилишича, бугун Ўзбекистон ҳудудидан булут массивлари ўтиши кутилмоқда, шу сабабли тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамолнинг шиддати секундига 23-28 метргача етиши мумкин. Ҳарорат фони 35-40 даража атрофида бўлади, мамлакатимиз жануби ва чўл зонасида айрим жойларда 42 даражагача бўлиши мумкин. Бундай ҳарорат бугунги кун меъёрий кўрсаткичларидан 5-7 даражага юқоридир.

Дам олиш кунларида Қозоқистон ҳудудидан салқин ҳаво кириб, иссиқ бироз чекинади ва ниҳоят ҳарорат кўрсаткичлари меъёрда — кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги кучайиши, шиддати 17-22 м/с га етиши мумкин. 6 ва 7 июнь кунлари мамлакатимизнинг тоғли туманларидагина ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42