my5
all

Тошкентда 17 ёшли сартарош танишини қайчиси билан ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 07.06.2020, 13:59
1283
Тошкентда 17 ёшли сартарош танишини қайчиси билан ўлдириб қўйди

Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 17 ёшли сартарош йигит 26 ёшли танишининг кўкрагига қайчи билан зарба бериб, уни ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса 5 июнь куни соат 00:00 ларда юз берган. 1994 йилда туғилган И.А. ва 1989 йилда туғилган А.Б. Асалобод-2 даҳаси, 1-уй олдидан ўтирган вақтда олдидан ўтиб кетаётган танишлари 1985 йилда туғилган З.Н. ва 2003 йилда туғилган И.Й.ни ҳақорат қилган. 

Натижада И.А. И.Й. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. И.Й. ёнида бўлган сартарош қайчиси билан унинг кўкрак қафаси олд юзаси тўш соҳасига бир марта уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан И.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. И.Й. қўлга олинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49