my5
all

“Арчакўча”да пичоқланган йигитларнинг бири вафот этди

ЖИНОЯТ 07.06.2020, 14:42
1244
“Арчакўча”да пичоқланган йигитларнинг бири вафот этди

Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида (эски Арчакўча) бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳодисада пичоқланган икки йигит тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганди.

Маълум бўлишича пичоқланган йигитларнинг бири вафот этган. Унга 15 марта пичоқ билан зарба берилган бўлган. Бу ҳақда Қалампир ёзмоқда.

Мазкур ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аммо иш тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича берган ахборотида жанжалнинг қолган иштирокчиларини аниқлаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Ҳодиса бошқарма бошлиғининг шахсий назоратига олинганлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49