1

27 март куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган хоразмлик эркакнинг жасади каналдан машинасининг рулига занжирлаб ташланган ҳолда топилди

ЖИНОЯТ 08.06.2020, 07:25
27 март куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган хоразмлик эркакнинг жасади каналдан машинасининг рулига занжирлаб ташланган ҳолда топилди

Бир муддат аввал хоразмлик 34 ёшли фуқаро Т.К. ўз уйидан 27 март куни "Тико" автомашинасида чиқиб кетиб, қайтиб келмагани маълум қилиниб, фуқаро бедарак  йўқолгани ҳақида такрор хабар бериб борилаётган эди. 

Айни пайтда фуқаронинг жасади каналдан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Келтирилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Хазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.К. бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида “Чап қирғоқ” сув тақсимлаш иношооти (канали) дан “Тико” русумли автомашина ва автомашина ҳайдовчи ўриндиғида Т.К. бўйнидан занжир билан автомашинанинг рул қисмига қулфланган ҳолдаги мурда топилган.  

Ҳозирда Т.К. нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий баёнотда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1