1

АҚШдаги колежда юз берган отишма натижасида 15 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 02.10.2015, 17:01
АҚШдаги колежда юз берган отишма натижасида 15 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатида жойлашган Умпква коллежи ҳудудида 1-октябр, пайшанба куни юз берган отишма натижасида 15 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши яраланди. Кишиларга қарата ўт очган эркак ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар беради.

Жиноятчи коллеж ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига қарата ҳам ўт очди. Гумонланувчи ҳақида қўшимча маълумотлар келтирилмади. Полиция ходимларидан ҳеч ким яраланмади.

Отишма ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тўртта қурол топди. Полициячилар гумонланувчи томонидан ижтимоий тармоқларда чоп этилган хабарларни текширмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1