Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “Х.М.” фермер хўжалиги раҳбари М.Х. қўлга олинди. У И.Т.нинг ишончига кириб, унга хўжаликнинг 10 гектар очиқ ер майдонида боғдорчилик ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 14 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 5 000 АҚШ доллари ва 50,0 млн сўмни олиб, пул олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.