1

ҲАМЮРТИМИЗ ФАРРУХ ДЎСТОВ ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ БЎЛДИ

СПОРТ 05.10.2015, 13:55
ҲАМЮРТИМИЗ ФАРРУХ ДЎСТОВ ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Туркиянинг Агри шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалар тақвимидан жой олган “Agri Chellenger – 2015” халқаро турнирининг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Фаррух Дўстов муваффақиятли иштирок этди. 

 
Теннисчимиз дастлаб австриялик Максимилиан Нойкриц, иккинчи даврада литвалик Лауринас Григелис, чорак финалда Босния ва Герцеговина вакили Мирза Башич, ярим финалда россиялик Константин Кравчукни енгиб, финалга йўл олди. 

Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Ф.Дўстов ҳиндистонлик Сакет-Сай Минени билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувда теннисчимиз тезкор ўйин намойиш этиб, ҳар иккала сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди ва турнир бош совринини қўлга киритди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1