Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлимига тадбиркор С.Х. мурожаат қилган.Унинг маълум қилишича, ўзига тегишли савдо дўконидан 40 минг сўмлик маҳсулот харид қилган фуқаро Ж. тўлов эвазига ёнида сўм йўқлигини баҳона қилган. Кейин қалбаки 100 АҚШ долларини бериб, 960 минг сўм қайтим пули олиб кетганлигини баён этиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Даракчи.узга Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳолат бўйича ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, қалбаки АҚШ долларини ўтказишда гумон қилиниб ушланган фуқаро Ж.О. ходимларнинг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатган. Жавобгарликдан қочиш мақсадида, ҳамёнидаги ҳар бири 100 АҚШ доллари бўлган қалбаки 3 дона купюраларнинг 2 донасини йиртиб ташлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






