АсосийЖамият

Андижондаги туғруқхонада 21 ёшли она ўзини осиб ўлдирди

Андижонда янги фарзанд кўрган аёл ўзининг жонига қасд қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош...

'Андижондаги туғруқхонада 21 ёшли она ўзини осиб ўлдирди'ning rasmi

Андижонда янги фарзанд кўрган аёл ўзининг жонига қасд қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, 2020 йил 2 июнь куни соат 19-00ларга яқин Андижон вилояти перенитал марказига 1999 йилда туғилган А.О. 39 ҳафталик ҳомила билан биринчи туғруқ учун олиб келинган. Шу куни 20-00лардан ўтиб аёл ўғил фарзандли бўлган. Бир кун давомида жонлантириш бўлимида бўлган аёл 3 июнь куни палатага олинган. 7 июнь куни Андижон вилояти перенитал марказида жойлашган бинонинг ер тўласига кириш қисми тўсинига, арқондан ясалган сиртмоққа ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган ҳолатда топилган.

Олиб борилган дастлабки терговга қадар текширувда аниқланишича, охирги пайтларда аёлнинг руҳиятида ўзгаришлар кузатилган. Марҳума билан бирга ётган палатадаги беморлар уни кўп вақт давомида бир нуқтага тикилиб қолиши, шунингдек, тунда туриб, нарсаларини ёйволиб, қараб ўтирганини кўришганнини маълум қилишган.

"Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, комиссион суд-тиббий экспертизалари тайинланди. Иш бўйича аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаштириш юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ га алоҳида топшириқ юборилди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари  давом эттирилмоқда", дейилади тақдим этилган маълумотномада. 

    Бошқа янгиликлар