АсосийЖиноят

Наманганда 16 ёшли ўсмир сейфни ўмариш илинжида сажда қилаётган бувисини теша билан уриб ўлдирди (видео)

16 ёш – умрнинг навқиронлик даври, бу ёш ўсмирлик билан етилиш чегараси саналади. Инсон бу...

'Наманганда 16 ёшли ўсмир сейфни ўмариш илинжида сажда қилаётган бувисини теша билан уриб ўлдирди (видео)'ning rasmi

16 ёш – умрнинг навқиронлик даври, бу ёш ўсмирлик билан етилиш чегараси саналади. Инсон бу даврда келгусидаги ҳаёти учун асос бўладиган режалар тузади, дилига орзу-мақсадлар тугади.

Бироқ Наманган шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган М.З. исмли ўспирин айни шу орзу-ҳавасларига тўла навқирон ёшида адашди. Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолганди. У дўстлари билан байрамни нишонлаш ва янги уст-бошлар харид қилиш учун пул топиш илинжига тушади ва ўзи яшаб келаётган уйга бир девор қўшни уйга, яъни амакисиникига киради.

У 68 ёшли бувиси яшайдиган хонадондаги сейфда пул бўлишини ва бувиси ўз нафақасини ўша ерда сақлашини яхши биларди. У бу пулларга эга бўлишни кўнглига тугиб, сейф турган хонага мўралайди. У ерда кекса онахон саждага бошини қўйиб, намоз ўқиётган эди. 

Ноқобил невара пул илинжида эс-хушини унутиб, қўлидаги теша билан намоз ўқиётган бувисининг бошига уради... Видео:

    Бошқа янгиликлар