АсосийЖамият

Бугун тунда пойтахтнинг асосий кўчаларидан бири ёпилади

Жорий йилнинг 8 июнь куни  соат 23:00 дан Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади, дея хаба...

'Бугун тунда пойтахтнинг асосий кўчаларидан бири ёпилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 июнь куни  соат 23:00 дан Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Жумладан Фарғона йўли ва Кичиқ халқа йўли кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли кўчасининг 8 март кўчаси билан кесишмасигача бўлган автомобиль йўлининг бир томонида реконструкция ишлари бошланган.

Шунингдек, Фарғона йўли кўчасининг Мухтор Ашрафий кўчаси билан кесишмасидан Жарқўрғон кўчаси кесишмасига бўлган оралиқдаги кўприкнинг бир томонлама ҳаракатланиш қисмида ҳам реконструкция ишлари бажарилиши айтилмоқда.

Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар