2020 йил 8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 36 нафар янги касалланганларнинг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Айни пайтда юртимизда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 1065 нафар бемор даволанишда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 17:00 да коронавирусга чалинганлар сони 4404 нафарни ташкил этаётганди. Улар орасида “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими бор эди.
Шундан сўнг "Равнақбанк" ёпилгани, бошқа ходимлари текширувдан ўтаётгани хабар қилинди.
8 июнь куни 18-ўлим қайд этилди: сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 76 ёшли тошкентлик бемор коронавирусдан вафот этди.






