АсосийЖиноят

Бухорода собиқ божхона ходими оқланди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг очиқ суд мажлисида айбсиз айбдор — собиқ божх...

'Бухорода собиқ божхона ходими оқланди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг очиқ суд мажлисида айбсиз айбдор — собиқ божхона ходими оқланди...

Иш ҳужжатларида келтирилишича, бу фуқаро 2015 йил майидан 2019 йил 4 февраль кунига қадар Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили лавозимида ишлаб келган. Давлат органи мансабдор шахси бўлгани ҳолда, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузилишига қарши курашиш бўлими бошлиғининг  2018 йил 30 сентябрь кунги билдиргисига асосан Бухоро вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 30 сентябрь кунги хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруғига асосан алоҳида иш юритувга ажратилган Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузилишига қарши курашиш бўлимининг икки ходимибилан биргаликда хизмат сафарига чиқишган. Хизмат сафари давомида Туркманистон орқали Ўзбекистон “Олот” чегара божхона постига келган уч нафар Эрон Ислом Республикаси фуқаролари бошқарувидаги контейнерлар юкланган автотранспорт воситаларини кузатиб бориш топширилган бўлса-да, ушбу юк автотранспорт воситаларини Навоий вилоятига қадар кузатиб келган.

2018 йил 2 октябрда ухлаб қолиб, эҳтиётсизлиги, ўз вазифасини лозим даражада бажармаслиги оқибатида (“MAX-XXI” ишлаб чиқариш корхонасининг 2018 йил 10 октябрдаги маълумотига кўра, Эрон фуқароси томонидан божхона ходимларига тақдим қилинган юк ҳужжатида кўрсатилган жами 2.271.915.646,04 сўм бож тўловлари тўланиши лозим бўлган), (Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг 2019 йил 26 апрелдаги маълумотномасига кўра, 2018 йил 30 сентябрда Туркманистон Республикаси Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига кириб келган Эрон Ислом Республикаси фуқароси бошқарувидаги юк автотранспорт воситасига юкланган, 2018 йил 21 августдаги юк ҳужжатида кўрсатилган кўрсатилган 1.220 дона 32 дюмли “LG” ва 30 дона 43 дюмли “LG” русумли телевизорларнинг умумий қиймати 202.700 АҚШ доллар —1.637.670.056 сўмни ташкил этиши кўрсатилган) ушбу юк автотранспорт воситаларини кузатувдан қочириб, давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлган.

                                   “БАРЧА ҲОЛАТЛАРНИ СИНЧКОВЛИК БИЛАН ТЕКШИРИБ ЧИҚИШ ЛОЗИМ”

Фаррух Турсунов, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси:

— ЖПКнинг 22-моддаси талабларига кўра, суд жиноят юз берганини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳолатларни аниқлаши ва ҳисобга олиши лозим.

 

      “ЮК АВТОМАШИНАЛАРИ ҲУДУДДАН ЧИҚИБ КЕТГАНИНИ КЎРМАЙ ҚОЛГАН БЎЛИШИМ МУМКИН”

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузилишига қарши курашиш бўлими ходимидан бири дастлабки терговда сўроқ қилинганда қуйидагиларни маълум қилган...

— 2018 йил 1 октябрь соат 22:00да Навоий вилоятидаги “Тир парк” ҳудудида кузатувдаги Эрон Ислом Республикаси фуқаролари бошқарувидаги автомашиналари бўлган. “Тир парк” катта йўл ёқасида жойлашган. Мазкур йўлда автомашиналарнинг серқатновлиги сабабли, кузатувни олиб бораётган вақтимизда юк автомашиналари “Тир парк” ҳудудидан чиқиб кетганини кўрмай қолган бўлишим мумкин.

 

Фаррух Турсунов, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси:

— Булардан кўринади Эрон Ислом Республикаси фуқаролари автомашиналари билан Навоий вилоятидаги “Тир парк”идан чиқиб кетган вақтда, божхона ходими белгиланган навбатчилик графигига асосан дам олиш учун ухлаган бўлган. Шу боис айнан шу вақтда унга кузатувни амалга ошириш вазифаси юклатилган деб бўлмайди.

Бундай ҳолатда Эрон Ислом Республикаси фуқаролари бошқарувидаги автотранспортларни кузатувдан чиқарилганлиги ҳолатида божхона ходимини ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлган деб ҳам баҳолаб бўлмайди.

Қолаверса, божхона ходими, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари, бўлим бошлиғининг кўрсатмалари ва уяли алоқа воситаси ва унинг хотирасидан олинган сўзлашувлар стенограммасига кўра, божхона ходими кузатувлари остида бўлган Эрон Ислом Республикаси фуқаролари автомашиналарини кузатувдан қочирганликлари тўғрисида бўлим бошлиғини 2018 йил 2 октябрь соат 6:16да хабардор қилган. Бу вақтда кузатувдан чиқарилган автомашиналарни Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш техник имконияти бўлмаган.

Бундан, ушбу автотранспортларни кузатиш ҳақида топшириқ берган рахбариятни ушбу автотранспортларни ушлаш имкониятига эга бўлгани кўринади.  

Шунингдек, божхона ходими ўз кўрсатмаларида Эрон Ислом Республикаси фуқароси бошқарувидаги автотранспорт Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетмаганини билиб, курсдоши бўлган Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости Котрабанда ва божхона қонунчилиги бузулишига қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакилига ўзининг уяли телефони орқали ушбу автомашинани кўрикдан ўтказилишини сўраган. Автомашина ва ҳайдовчисига оид маълумотларни гуруҳ катта тезкор вакилига етказганини билдирган.

Иш ҳолатларига кўра, Эрон Ислом Республикаси фуқаросига тегишли автомашина 2018 йил 6 октябрь соат 15:00да Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона постига кириб борган ва у ерда ўтказилган текширишда автомашинадаги товарлар ва хужжатлар ўртасида тафовут мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, “Тезкор-қидирув тўғрисида”ги Қонунинг 16-бандида асосан тезкор кузатув тезкор-қидирувни амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ўтказилиши белгиланган бўлса-да, ушбу жиноят иши бўйича бундай қарор мавжуд эмас.

ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.

ЖПКнинг 463-моддасига мувофиқ, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.Фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим.

ЖПКнинг 83-моддасига мувофиқ, қилмишида жиноят таркиби бўлмаган шахс айбсиз деб топилиши лозим.

Юқоридаги асосларга кўра божхона ходимининг ҳаракатларида ЖКнинг 207-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмагани сабабли, ЖПКнинг 83-моддасининг 2-бандига асосан ОҚЛАНДИ.

                                                                                                                           Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

    Бошқа янгиликлар