Қирғизистон собиқ Бош вазири Сапар Исоқов 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Сапар Исоқовни Қирғизистон Жиноят кодексининг 319-моддаси (коррупция) бўйича айбдор деб топилган в 18 йилга ҳукм қилинган.
Ҳукмга кўра, Сапар Исоқов тарихий музейни реконструкция қилишда, шунингдек, Чолпон-ота шаҳридаги эстакадани реконструкция қилиш жараёнида коррупцияга аралашганликда айбдор деб топилди. Ушбу икки ҳолатнинг ҳар бири учун у 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Суд шундан сўнг унга 16 йил қамоқ жазоси белгилаб қўйди. Натижада Бишкек иссиқлик электр станциясини реконструкция қилиш тўғрисидаги суд қарори инобатга олиниб, Сапар Исоқовга 18 йил қамоқ жазоси тайинланди. Унга жазони қаттиқ тартибли колонияда сақланиши белгилаб қўйилди Шунингдек, Сапар Исоқов давлатга 247 миллион 650 минг 281 сом (тахминан 3.3 миллион доллар) тўлаши керак.






