Ичкиликбозлик инсоният бошига турли кулфатлар ёғдирувчи иллатлар ичида энг даҳшатлисидир. 2020 йил 24 май куни тахминан 21.30 ларда Тошкент шаҳри, Бектемир туманида ижарада яшовчи Хурсандали исмли фуқаро билан мазкур хонадонда вақтинчалик ижарада турувчи Шоира исмли фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Оқибатда Хурсандали ошхона пичоғи билан қуролланиб, Шоирага тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган. Шоира исмли фуқаро олган тан жароҳати натижасида республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилоят бўлимига етказилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.
Хурсандали исмли фуқарога нисбатан 2020 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2020 йилнинг 26 май куни Хурсандали исмли фуқаро Ўз.Р.ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланди. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан Бектемир туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






