1

Марғилон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 10.06.2020, 14:19
Марғилон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари пора билан қўлга тушди

Марғилонда мансаб ваколатини суиистеъмол қилган директор ўринбосари ушланди, дея хабар берди Даракчига Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, “Ч.” МФЙ раиси ўринбосари З.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Марғилон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари М.А. маҳаллага жамоатчилик асосида мавсумий ишга жалб қилинган фуқаролар фаолиятини текширишда аниқланган камчиликларни расмийлаштирмаслик эвазига 2,2 млн сўм пора талаб қилиб олиб, Фарғона вилояти бандлик бош бошқармасининг хизмат автомашинасини таъмирлаётган уста О.га таъмирлаш харажатлари учун берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1