1

Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади

ДУНЁ 10.06.2020, 20:22
Теглар: парад, Москва
Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

Дмитрий Песков ушбу парадда Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия мамлакатлари раҳбарлари иштирок этишини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти коронавирус пандемияси сабаб Ғалаба парадини кейинга қолдирган эди. Кейинчалик бу парад 24 июнь куни ўтказилиши эълон қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1