АсосийДУНË

Сал аввал коронавирусдан ҳоли бўлган Хитойда яна 11 та янги ҳолат қайд этилди

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси куни кеча мамлакатда 11 нафар чет элдан кириб келг...

'Сал аввал коронавирусдан ҳоли бўлган Хитойда яна 11 та янги ҳолат қайд этилди'ning rasmi

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси куни кеча мамлакатда 11 нафар чет элдан кириб келган фуқарода  СОВИД-19 борлиги аниқланганини маълум қилди.

Беморларнинг олти нафари Шанхайда, уч нафари Жанубий Хитойнинг Гуандун провинциясида, бир нафари Сянсзин шаҳарчасида, ва яна бир нафари эса  Футзян  шарқий провинциясида аниқланган.

Комиссия маълумотларига кўра, чоршанба куни касаллик билан боғлиқ ҳеч қандай ўлим қайд этилмаган.

Бундан ташқари, тўрт бемор шифохонадан чиқарилди, 358 нафарга яқин беморлар билан алоқада бўлганлар тиббий кузатувдан қўйиб юборилди.

Хитойда шу кунгача 4,634 киши СОВИД-19 инфекциясидан вафот этди.

Комиссия маълумотларига кўра, бугунги кунда тиббий кузатув остида 3,179 нафар киши бор.

    Бошқа янгиликлар