Қибрайда танишлар томонидан оммавий калтакланган 27 ёшли йигит вафот этди

ЖИНОЯТ 11.06.2020, 14:07
Қибрайда танишлар томонидан оммавий калтакланган 27 ёшли йигит вафот этди

08 июнь куни соат тахминан 23:00 да фуқаро 30 ёшли Ш.К., танишлари 27 ёшли Ш.Р. ва 26 ёшли Б.А., лар билан бир гуруҳ бўлиб, Қибрай тумани Ёшлик кўчасида ўзларига олдиндан таниш бўлган 27 ёшли Д.Б., билан ўрталарида юзага келган оғзаки келишмовчилик натижасида жанжаллашади. Жанжал вақтида улар Д.Б.,ни бош-юз соҳаси ва танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган. Натижада Д.Б., оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ш.К., Ш.Р. ва Б.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу фуқаролар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" дейила хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1