1

Фарғонада станция навбатчисига ҳужум қилишди

ЖИНОЯТ 11.06.2020, 21:05
Фарғонада станция навбатчисига ҳужум қилишди

Фарғона вилояти 10 июнь куни соат 15:00 ларда Қақир-Фурқат темир йўл бекатлари оралиғи 206-км 6-пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида навбатчи бўлиб ишловчи шахсга ҳужум қилишган. Бу воқеа 11 июнь куни соат 04:25 ларда  содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

Хусусан Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Х.А. хизмат олиб бораётган вақтида, нотаниш шахс хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилиб, уни хизмат жойида уриб, тан жароҳати етказганлиги маълум қилинган.

Олиб борилган суриштирув натижасида ушбу шахс Фарғона вилояти Боғдод туманида яшовчи 1988 й.т. Х.Б. эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1