Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, Cанитария-эпидемиологик oсойишталик маркази ходимлари ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиш ушбу йилнинг 19 мартидаги Президент Фармонида эълон қилинган эди.
Чинозлик бир гуруҳ ҳамширалар ҳам фармон ижросига қизиқиб, Юқори Чирчиқ туманидаги карантин зонасига ишлашга боришган. Aммо уларга белгиланган миқдордаги маблағ ўз вақтида берилмагач Чиноз тумани Aдлия бўлимига мурожаат қилишган.
Мурожаат ўрганиб чиқилгач, 14 кунлик карантин зонасида хизмат қилган ҳамшираларга 6 фоизлик кунлик қўшимча иш ҳақлари тўлаб берилди.






