АсосийЖИНОЯТ

“Ботирхон Имомхўжаев” ботининг фирибгарлиги фош этилди

1 июнь куни фуқаро А.С. ИИБга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахбор...

'“Ботирхон Имомхўжаев” ботининг фирибгарлиги фош этилди'ning rasmi

1 июнь куни фуқаро А.С. ИИБга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Унда фуқаро 8 май куни номаълум шахс "Телеграм" ижтимоий тармоғи орқали “Ботирхон Имомхўжаев” номли ботда 5 йил муддатга 10 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача онлайн кредит бериши ҳақида ёлғон хабар бериб, унинг ишончига кириб, 28 миллион сўм кредит олиши учун олдиндан 5 % яъни 1 400 000 сўм миқдоридаги пулларини пластик картаси орқали ботнинг карта ҳисобига ўтказдириб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Бувайда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши кўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни С.У. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларимизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликлари учун кредит олиш масалаларида расмий банкларга мурожаат қилишларини сўраб қолади, дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар