АсосийЖАМИЯТ

Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлган Хоразмдаги аёллар "самосуд"ига аниқлик киритилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир аёлни бир нечта аёллар кўчада дўппослаб "самосуд" қилаё...

'Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлган Хоразмдаги аёллар "самосуд"ига аниқлик киритилди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир аёлни бир нечта аёллар кўчада дўппослаб "самосуд" қилаётгани  тасвирланган видео тарқалган эди. Воқеа қаерда ва қандай ҳолатда юз берганига  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти аниқлик киритди. 

9 июнь куни тахминан соат 22:40 да Қўшкўпир тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ҳ.О., дугоналари Д.А., Л.М., М.М., Д.К.,лар билан биргаликда яшаш уйига келаётганида, олдидан 31 ёшли С.Д.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина келиб тўхтаган. Автомашинадан шу маҳаллада яшовчи К.Д., Р.Д, ва О.Д.,лар тушиб, “Сен нима учун ўғлим ва келинимни турмушини бузиб, бузғунчилик қилиб юрибсан” деб ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қила бошлаган. Уни уриб тан жароҳати етказган ҳамда ушбу ҳолатни шу ерда бўлган С.Д. ўзининг уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб турган. 

Х.О., шу маҳаллада яшовчи К.Д.нинг ўғли С.Д. билан 2016 йилдан буён яшаб келаётганлиги, ҳозирда бир нафар фарзанди борлиги аниқланган.

Суд тиббий экспретиза хулосасида, Х.О. чап билак, чап-ўнг елка, болдир, чап сон ва кўкрак қафасини қонталашлари бўлиб, енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.Д., Р.Д., О.Д. ва Н.Р.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан, ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан безорилик содир этилса) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар