АсосийЖАМИЯТ

Тезкор! Яккасаройдаги қудуқда ишлаётган "Сувсоз"нинг икки ходими ҳалок бўлди

Бугун, 12-июн куни эрталаб соат 9.00 ва 9.30 бўлган вақт оралиғида сув таъминоти тизимида...

'Тезкор! Яккасаройдаги қудуқда ишлаётган "Сувсоз"нинг икки ходими ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун, 12-июн куни эрталаб соат 9.00 ва 9.30 бўлган вақт оралиғида сув таъминоти тизимида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида, "Сувсоз" ДУК ходимлари 1989 йилда туғилган Х. Б. ва 1988 йилда туғилган Х. Н. КХAЙда жойлашган Яккасарой туманидаги “Сазанчик” кафеси рўпарасидаги алоқа қудуғига тушишган. 

Тахминга кўра, у ерда тўпланган заҳарли газлар туфайли юқорида номлари келтирилган фуқаролар бўғилиб ўлган. Уларни қутқаришга ҳаракат қилган 42 ёшли Ҳ.Р заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган. 103-тизимига воқеа ҳақида гувоҳлар хабар беришган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар