АсосийДУНË

Намозхонларда коронавирус аниқлангач Саудиядаги 71 та масжид ёпилди

Саудия Арабистонида 8 июнда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди....

'Намозхонларда коронавирус аниқлангач Саудиядаги 71 та масжид ёпилди'ning rasmi

Саудия Арабистонида 8 июнда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди. Бу куни Қиролликда 3369 кишида коронавирус борлиги аниқланган. Шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ҳам 34 тага кўпайиб, қурбонларнинг умумий сони 746 кишига етган.

Янги касалланганлар орасида 19 нафар намозхонлар ва масжид ходимлари ҳам бор. Шу сабабли Қиролликнинг Ислом ишлари вазирлиги мамлакат бўйлаб 71 та масжиднинг вақтинча ёпилишига ва у ерда дезинфексия ишлари олиб борилишига буйруқ берди.

Саудиядаги 90 мингта масжиднинг очилишига икки ойлик танафусдан кейин, 31 май кунидан бошлаб рухсат берилганди. Масжидларга келган одамлар 2 метр масофа сақлаши,юз ниқоби тақиши ва ўзлари билан жойнамоз олиб келишлари белгилаб қўйилди.

Айни пайтда Қиролликда коронавирус билан касалланганлар 105 283 тани ташкил қилмоқда. 74 524 киши касалликдан тузалган, 30 013 киши касалхоналарда даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар