Шавкат Мирзиёев: "Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган"

СИЁСАТ 13.06.2020, 07:45
Шавкат Мирзиёев: "Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган"

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига қилган ташрифи чоиғида Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 ноябрдаги фармонига мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилган эди. Ўша йили декабрда бу янги идора учун бино қуриш бошланганди. Ўтган йил 24 майда Президентимиз бунёдкорлик ишларининг бориши билан жойнинг ўзида танишган эди. 

Шавкат Мирзиёв дастлаб интерфаол кўргазма зали - “Showroom” билан танишди. Бу ерда хорижий ва маҳаллий компанияларда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар, стартап лойиҳалар тўғрисида маълумотлар олиш мумкин бўлади. У турли соҳалардаги 37 та лойиҳани қамраб олувчи 8 та блокдан иборат.

Қурилиш ва автосаноат соҳаларига тегишли яна бир лойиҳа – илк бор импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқариш технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди.

Вазирлик биносидаги интерактив студияда онлайн дарслар, вебинарлар ўтказиш, видеодарслар ёзиш мумкин. Бу студия “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни ўқитиш, масофавий мулоқот орқали жойлардаги мутахассислар малакасини оширишда ҳам қўл келади.

- Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича бу борада аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президентимиз видеоалоқа орқали вазирликнинг Илғор технологиялар маркази мутахассислари билан мулоқот қилди. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1