1

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавирус аниқланди

ДУНЁ 14.06.2020, 14:47
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавирус аниқланди

Бу ҳақда вазирнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига асосланиб rbs.ru хабар берди.

Бу ҳақда вазирнинг ўзи шундай ёзади: "Дўстлар, сизга бир нохуш хабарни айтиб қўйишим керак. Афсуски, менинг коронавирусга сўнгги топширган тестим ижобий чиқди..."

Унинг таъкидлашича, қатъий санитар чораларга қарамай, тиббиёт ходимларида ва умуман барчада ҳар доим вирус юқтириб олиш хавфи сақланиб қолади. 

“Охирги кунларда бир қатор ҳудудларда вирусга чалинганлар сони ўсиши кузатилмоқда, жумладан, тадбиркорлар, корхоналар ишчилари, тиббий ходимлар, давлат хизматчилари, ОАВ ходимларида орасида. Ҳозирда кўплаб ҳамюртларимиз глобал инқироз ва пандемия билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш устида жадал ишлашмоқда. Баъзида биз шахсий учрашувлар, ҳудудларга сафарларга чиқишимизга тўғри келади. Шу сабабли бизда коронавирусга чалиниш хавфи юқорироқ. Шу сабабли барча қозоғистонликлардан “шахсий карантин”га риоя қилишни қатъий сўраб қоламан”, деб таъкидлаган Биртанов.

Қозоғистонда коронавирус пандемияси сабабли 16 мартдан 11 апрелгача фавқулодда вазият режими эълон қилинганди. Айни кунда карантин чоралари республиканинг турли ҳудудларида ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. 

Маълумот учун: ҳозирда Қозоғистонда  коронавирусга чалиниш ҳолати 14496 тани, ундан вафот этганлар сони 73 нафарни ташкил қилмоқда. 

Сўнгги суткада 258 кишида коронавирус аниқланган. 9114 киши эса вирусни енгган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1