АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поездлар қатновига рухсат берилди

Ўзбекистонда «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қ...

'Ўзбекистонда «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поездлар қатновига рухсат берилди'ning rasmi

Ўзбекистонда «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда поездлар қатновини тиклашга рухсат берилди. Бу ҳақда 14 июнь куни Республика махсус комиссияси қарорига таяниб @koronavirusinfouz канали хабар берди.

Қайд этилишича, «фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида республикада эпидемиологик ҳудудларга қўйилган талабларни бузмаган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан қуйидаги поездлар қатнови тикланишига рухсат берилган:

  • Тошкент—Бухоро—Тошкент;
  • Тошкент—Термиз—Тошкент;
  • Тошкент—Хива—Тошкент;
  • Тошкент—Нукус—Тошкент;
  • Андижон—Хива—Андижон;
  • Андижон—Бухоро—Андижон;
  • Андижон—Термиз—Андижон.

«Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради», — дейилади Махсус комиссия қарорида.

Шунингдек, Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда «Афросиёб» поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилган.

    Бошқа янгиликлар