Россияда охирги бир сутка ичида COVID-19 юқтириб олиш билан боғлиқ 8835 та янги ҳолат қайд этилди. Бу рақам кечаги кўрсаткичдан 129 тага кўп. Эпидемия бошланганидан бери Россияда жами 528 минг 964 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда манбаларга таяниб BBC.com хабар бермоқда.
Шу билан бирга сўнгги бир кунда 119 нафар бемор вафот этган. пандемия даврида вирус оқибатида ҳаёт билан видолашган инсонлар сони эса бугунги кунда 7 мингга яқинлашди. Бу кўрсаткич айни вақтда 6948 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари бўйича юқори кўрсаткич Москвада қайд этилган — 1477 кишида коронавирус аниқланган. Кейинги ўринларда Москва вилояти (+717), Санкт-Петербург (+259), Свердловск вилояти (+254) ва Ханти-Мансийск автоном округи (+229) бормоқда.






