АсосийJamiyat

Автовокзал ва автостанциялар ўз иш фаолиятини тиклади: бугундан маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати йўлга қўйилмоқда

'Автовокзал ва автостанциялар ўз иш фаолиятини тиклади: бугундан маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнь кунидан эътиборан  “сариқ” ва “яшил” тоифасига кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилади.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

* Транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфеция қилиш;

* автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;  

* ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриши лозим.

Шу муносабат билан бугундан автовокзал ва автостанциялар ҳам ўз иш фаолиятини тиклайди.

Автовокзал ва автостанциялар иш фаолияти Карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига мувофиқ ташкил этилади.

 

    Бошқа янгиликлар