АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда ғалла ўримининг беш кунидаёқ юқори кўрсаткичга эришганлар ҳоким томонидан тақдирланди

Қашқадарё вилояти ҳокими  Зойир Мирзаев ғалла ўрими давомида ҳар беш кунликда мавсумд...

'Қашқадарёда ғалла ўримининг беш кунидаёқ юқори кўрсаткичга эришганлар ҳоким томонидан тақдирланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокими  Зойир Мирзаев ғалла ўрими давомида ҳар беш кунликда мавсумда юқори кўрсаткичларга эришган илғорларнинг тақдирланиши ҳақида айтиб ўтган эди. 

Шунга кўра, бугун меҳнаткашлар орасидан "Энг илғор комбайн оператори", "Энг илғор отряд раҳбари", "Энг илғор отряд аъзоси", "Энг фаол ғалла ташувчи автомашина ҳайдовчиси" номинацияларининг ҳар бири бўйича уч нафардан илғорлар муносиб тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тақдирланганлар:

 "Энг илғор комбайн оператори"

•  Сойибжон Боймуродов – Косон туманидаги 307-отряднинг “Кейс” русумли ғалла ўриш комбайни оператори. Ўртача бир кунда 118 тоннадан, жами 588 тонна дон ўриб олган. (1-ўрин, телевизор билан тақдирланди);

•  Нуриддин Темиров – Миришкор туманидаги 64-отряднинг “Кейс” русумли ғалла ўриш комбайни оператори. Ўртача бир кунда 109 тоннадан, жами 545 тонна дон ўриб олган. (2-ўрин, чанг ютгич билан тақдирланди);

•  Саидов Яхё – Касби туманидаги 244-отряднинг “Кейс” русумли ғалла ўриш комбайни оператори. Ўртача бир кунда 71 тоннадан, жами 354 тонна дон ўриб олган. (3-ўрин, микротўлқинли печ билан тақдирланди);

 "Энг илғор отряд раҳбари"

•  Гулмурод Фармонов – А/244-рақамли “Кейс” русумли ғалла ўриш комбайни билан ўртача бир кунда 71 тоннадан дон ўриб олган. (1-ўрин, телевизор билан тақдирланди);

•  Жавлон Отамуродов – Муборак туманидаги 166-отряд рахбари. Ф/166-рақамли “Кейс” русумли ғалла ўриш комбайни билан ўртача бир кунда 87 тоннадан дон ўриб олган. (2-ўрин, чанг ютгич билан тақдирланди);

•  Бегали Қурбонов – Нишон туманидаги 201-отряд раҳбари. А/201-рақамли “Кейс” русумли ғалла ўриш комбайни билан ўртача бир кунда 82 тоннадан дон ўриб олган. (3-ўрин, микротўлқинли печ билан тақдирланди);

 "Энг илғор отряд аъзоси"

•  Хумоюн Хушвақтов – Косон туманидаги 352-отряд. Отряд аъзоси Косон тумани Ички ишлар бўлими ходими. 352-рақамли “Вектор-410” русумли ғалла ўриш комбайни билан ўртача бир кунда 80 тоннадан дон ўриб олган. (1-ўрин, телевизор билан тақдирланди);

•  Илхом Тоғаев – Қамаши туманидаги 363-отряд. Отряд аъзоси Қамаши тумани  Ички ишлар бўлими ходими. 363-рақамли “Клаас” русумли ғалла ўриш комбайни билан ўртача бир кунда 50 тоннадан дон ўриб олган. (2-ўрин, чанг ютгич билан тақдирланди);

•  Каримжон Махманабиев – Ғузор туманидаги 414-отряд. Отряд аъзоси Қашқадарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасига қарашли Нишон туман бўлими ходими оддий аскар. 414-рақамли “Кейс” русумли ғалла ўриш комбайни билан ўртача бир кунда 63 тоннадан дон ўриб олган. (3-ўрин, микротўлқинли печ билан тақдирланди);

"Энг фаол ғалла ташувчи автомашина ҳайдовчиси"

•  Илхом Шеров – Нишон туманидаги 192-отряднинг 70 863 SAA-рақамли HOVO-русумли автомашина ҳайдовчиси. Ўртача бир кунда 74 тоннадан, жами ўтган 5 кун давомида 368 тонна дон ташиган. (1-ўрин, телевизор билан тақдирланди);

•  Йўлдош Бобоев –  Косон туманидаги 303-отряднинг 70 209 PAA-рақамли HOVO-русумли автомашина ҳайдовчиси. Ўртача бир кунда 60 тоннадан, жами ўтган 5 кун давомида 300 тонна дон ташиган. (2-ўрин, чанг ютгич билан тақдирланди);

•  Жасур Ёмғиров – Миришкор туманидаги 63-отряднинг 07-038-рақамли MAN-5432-русумли автомашина ҳайдовчиси. Ўртача бир кунда 104 тоннадан, жами ўтган 5 кун давомида 520 тонна дон ташиган. (3-ўрин, микротўлқинли печ билан тақдирланди).

Маълумот учун, илғорларга совғаларни сенаторлар, депутатлар ва вилоят ташкилотлари раҳбарларидан иборат жамоа етказди.

    Бошқа янгиликлар