Қашқадарё вилояти Китоб туманида яна бир карантиндаги тўй бўлиб ўтди. Куёв Бобурмирзо ва келин Юлдузхонлар ўз бахтли кунлари хурсандчилигини тумандаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи болажонлари билан баҳам кўришди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий каналида маълум қилинди.

Келтирилишича, Китоб туманида карантин вақти "яшил" ҳудуд учун рухсат этилган тартибдаги тўйлар секин - аста ўта бошлаяпти. Уни қандай ташкил этиш, ихчам ва камхарж, боз устига вазият тақазосига кўра намунали ўтказиш бу аввало куёв ҳамда келиннинг маънавияти, қолаверса, кайвониларнинг ташаббускорлигига ҳам жуда боғлиқ.
Мустақил ҳаётга биргаликда қадам қўяётган Бобурмирзо ва Юлдузхонлар ўз оилавий хурсандчилиларини Меҳрибонлик уйи болажонлари билан баҳам кўришни исташди, дейилади хабарда.


Келин-куёв тўйдан тўёна сифатида тарбияланувчиларга 100 дан ортиқ турли бадиий китоблар совға қилишган.







