АсосийЖАМИЯТ

Машҳурлардан навбатдаги карантиндаги тўй: Мирзабек Холмедов ўғлини уйлантирди (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи Мирзабек Ҳолмедов фарзанди Улуғбек Холмедовн...

'Машҳурлардан навбатдаги карантиндаги тўй: Мирзабек Холмедов ўғлини уйлантирди (видео)'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи Мирзабек Ҳолмедов фарзанди Улуғбек Холмедовни уйлантирди. Тўй тантанаси Холмедовлар хонадонида бўлиб ўтди. Ушбу тантана ҳақида "Браво" кулгу жамоаси вакили Шаҳло ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали видео жойлаб хабардор қилган. 

Тўй базми, карантин талабларига мувофиқ ҳовлида камчилик иштирокида ўтказилган. Бироқ, белгиланган тартибга асосан, 30 киши эмаслиги тасвирлардан билиниб турибди. Тўйга ўзбек санъаткорлари жам бўлишган. Шунингдек, ҳолбуки тўй маросими карантин пайтида бўлган экан, базмда иштирок этганларнинг ҳеч бирида "маска" кўринмаган.

Маълумот учун, Мирзабек Холмедовнинг ўғли Улуғбек Холмедов сўз устаси  Ботирхон Имомхўжаевни акасининг қизига уйланди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўғли — хонанда Санжар Холиқовни карантин шароитида уйлантиргани ҳақида хабар берилган эди. 

    Бошқа янгиликлар